ХУРОСОННИНГ НАВОИЙ ДАВРИ АРХИТЕКТУРАСИ ВА ШАҲАРСОЗЛИГИГА ХОС ЕТАКЧИ АНЪАНАЛАР

Authors

  • А. С. Уралов Архитектура фанари доктори, профессор Самарқанд давлат архитектура –қурилиш университети ( Ўзбекистон) Author
  • Д. З. Камолова Архитектура фанлари номзоди, профессор Самарқанд давлат архитектура –қурилиш университети ( Ўзбекистон) Author
  • Х. Н. Холдоров Мустақил тадқиқотчи Самарқанд давлат архитектура –қурилиш университети ( Ўзбекистон) Author

Keywords:

Алишер Навоий, Ҳирот, Хуросон, меъморчилик

Abstract

Тадқиқотнинг мақсади Шарқнинг буюк шоири ва давлат ар-боби Алишер Навоийнинг Ҳирот шаҳри ва Хуросонда меъморчилик, ша-ҳарсозлик, боғ-истироҳатчилик ва эл-юрт маъмурчилиги йўлида олиб борган хизматлари, амалга оширган янгиликлари, Навоий даври архитектураси ва ша-ҳарсозлигига хос етакчи анъаналарни аниқлаш ва ёритиб беришдир. Тадқиқот методи мавзуни Навоий даври тарихий манбалари (Хондамир, Муҳаммад Хивақий, Навоий, Бобур асарлари), шунингдек мавзуга доир замонавий адаби-ётларни ва Навоий давридан бизгача сақланган меъморий ва шаҳарсозлик обидаларни илмий асосида кенг ёритиб беришдан иборатдир. Тадқиқот натижасида Навоийнинг эл-юрт маъмурчилиги ва эҳтиёжлари учун масжид, мадраса, шифохона, хонақоҳ, лангархона, (етим-есир ва ғарибларга овқат бериладиган жой), карвонсарой, ҳаммом, работ, ҳовуз, кўприклар қурдиргани, қудуқ ва каналлар қаздиргани ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Навоий амалга оширган бунёдкорлик объектлари, улар қурилган шаҳар ва ҳудудлар аниқ мисолларда илк бор жадвал кўринишида ишлаб чиқилган. Навоийнинг нима сабабдан”биное тарҳ қилмоқким ҳамеша” деб ёзгани ва унинг нафақат Шарқнинг буюк шоири, балки улкан бунёдкори, яъни меъмори ҳам бўлганлиги исботлаб берилган.Хуросонинг Навоий даври архитектураси ва шаҳарсозлигига хос етакчи анъаналар аниқланган.

Downloads

Published

2024-06-04

How to Cite

Уралов, А. С., Камолова, Д. З., & Холдоров, Х. Н. (2024). ХУРОСОННИНГ НАВОИЙ ДАВРИ АРХИТЕКТУРАСИ ВА ШАҲАРСОЗЛИГИГА ХОС ЕТАКЧИ АНЪАНАЛАР. Innovative: International Multidisciplinary Journal of Applied Technology (2995-486X), 66-70. https://multijournals.org/index.php/innovative/article/view/1222